Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мумкин, лекин шу шарт биланки, тушириб қолдирилаётган сўз зикр этилган сўзга алоқадор бўлмаслиги лозим. Шунингдек, маънони ноқис қилиб қўядиган даражада ҳадисдаги мақсадни, истиснони ёки ҳадисни бошқа маънога буриб юборадиган шаклда сўзларни тушириб қолдириш мумкин эмас. Аммо ғоя ва истисно ҳадиснинг иккинчи ривояти бўлса ва у ривоятда шубҳаланса, ривоят қилувчи ўзи ишонган нарсани айтиши ва шубҳаланган қисмни тушириб қолдириши мумкин.

 

Ҳадис қисмлари
Ҳадис ва Суннат сўзларига маънодош бўлган хабар ўз йўналиши эътиборидан мутавотир ва оҳод хабарга бўлинади. Мутавотир ўзида тўрт нарсани мужассамлаштирган:

 

1. Ривоят қилувчиларнинг сони муайян ададга чекланмаган бўлади. Жамоат деб ҳисобланадиган ҳар бир ададга мутавотир дейилади. Лекин бу адад бештадан оз бўлмаслиги лозим. Тўрт киши бўлса ҳам етарли эмас. Чунки тўрт шахс зинога гувоҳлик беришганда ҳолатлари ноаниқ бўлса шахслари аниқланади, тавотур деб ҳисобланадиган жамоат эса хабарнинг ўзи билангина қатъий бўлиши учун аниқлашга эҳтиёж йўқ.

 

2. Ривоят қилувчилар одатда ёлғон хабар беришга ўзаро тил бириктириб олмасликлари, шахсларнинг ва жойларнинг хилма-хиллигига қараб ҳар хил бўлади. Масалан, Алий ибн Абу Толибга ўхшаш беш шахснинг хабари мутавотир ҳисобланиши учун етарлидир. Кўпинча Алийдан бошқаси бунга кифоя қилмайди. Турли юртлардаги жамланмаган беш кишининг хабари баъзан мутавотир ҳисобланади, чунки улар келишиб бир жойда йиғилишмаган, лекин бир шаҳарда бўлса хабарлари мутавотир саналмайди.

 

3. Уларга ўхшаш ривоятчилар ёлғонга тил бириктирмасликлари масаласида хабарни аввалидан то охиригача ривоят қилишлари лозим. Бошқача айтганда, ривоятчиларнинг ҳар бир табақасида аввалги икки шарт рўёбга чиқиши зарур.

 

4. Ривоятларни эшитиш, кўриш каби ҳисга суянмоғи лозим. Фақат ақл орқали исботланган нарсага эмас. Чунки ақл хато қилиши мумкин, чунки у ҳисга таянмагани учун аниқ ишончни ифодаламайди.

 

Мутавотир хабарнинг ҳукми шундан иборатки, у зарурий илмни ифодалайди, инсон уни инкор қилолмайди. Унинг зарурийлиги текширишга муҳтож эмаслигидадир, яъни мутавотир хабар аниқ ишончни ифодалайди. У икки қисмдир: лафзан мутавотир, масалан «Кимки қасддан (мен айтмаган сўзни айтди деб) менга ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой тайёрлаб қўйсин», деган ҳадис каби ва оёқ кийимига масҳ тортиш, ҳавзи Кавсар, шафоат қилиш ва намозда икки қўлини кўтариш ҳақидаги ҳадислар каби. Маънан мутавотир: Масалан, бомдод намозининг икки ракаатли Суннатига ўхшаш ихтилофли воқеаларда нақл қилувчиларнинг бир фикрга келгани каби. Бу мавжуд нарса. Олимлар мутавотирга нисбатан қарашлари турлича бўлганлиги сабабли мутавотир борасида ихтилоф қилишса ҳам, бундай ҳадислар жуда кўп.

 

221-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260